Канадада сайловда Трюдо ғолиб


  • 21 Сентябрь, 2021
  • 213

Канадада ўтказилган умумий сайловнинг ғолиби бош вазир Джастин Трюдо бошчилигидаги либерал партия бўлди.

Бош вазир Трюдо партияси 31,7% овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.

Бу овоз билан Канада парламентидаги 308 ўриндан 156 тасини қозонган либерал партия якка ҳукмронлик учун зарур бўлган 170 та ўринни эгаллай олмади.

Бош мухолифат партияси бўлган муҳофазакор партия эса 34,1% овоз тўплаб, жами 121 депутати парламентдан ўрин олди.

Сайловда “Quebec Blog» партияси 18,2% овоз (32 депутат), янги демократ партияси 17,6% овоз (27 депутат) ва яшил партия 2,2% овоз (2 депутат) тўплади.

Канада миқёсидаги сайловларда жами 27 миллион 366 минг 297 сайловчидан 12 миллион 492 минг 213 киши овоз берди. Натижада сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 45,6% бўлди.


Бошқа мақолалар