Телефон учун кўлни қуритди


  • 29 Май, 2023
  • 190

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида Ражеш Вишвас исмли ҳукумат амалдори селфи тушаётганида телефонини Кхеркатта сув омборига тушириб юборди. Телефонини сувдан олиш учун қилган иши одамларни шокка туширди.

Кўлга тушган 1200 долларлик телефон учун маҳаллий ғаввосларга мурожаат қилган Вишвас иши натижа бермагач, дизел ёқилғили сув насоси билан кўлни қуритишни бошлади. Телефонини олиш учун ишга туширган сув насоси 3 кунда 2 миллион литр сувни тортиб чиқарди. Воқеадан кейин мансабини суистеъмол қилишда айбланиб, тергов иши очиган Вишвас телефонида махфий ҳукумат ҳужжатлари бўлганлигини айтди.

Вишвас кўлни қуритиш учун сув омбори масъулидан оғзаки рухсат олганлигини, насос билан тортиб чиқарилган сув суғориш каналига йўналтирилиб, деҳқонларга етказиб берилишини айтди.

Чиқарилган сувнинг 600 гектарлик полизни суғоришга етадиган даражада эканлиги айтилмоқда.


Бошқа мақолалар