Қозоғистон шимолида аҳоли миллионга камайиши мумкин


  • 23 Ноябрь, 2019
  • 489

Қозоғистон аҳолисини жанубдан шимолга кўчириш масалалари Петропавловскда муҳокама этилди. Хизмат сафари билан Петропавловскга келган бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев “Еңбек” давлат дастури асосида ишчи кучи ортиқча вилоятлардан ишчи кучи етишмайдиган вилоятларга аҳолини кўчириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Биржан Нуримбетов маълумотларига кўра, 2012 йилдан ўлкада ташқи миграция бўйича салбий сальдо кузатилмоқда. Сўнгги беш йилда бу кўрсаткич 2,3 бараварга ошиб, 2018 йилда 29,1 минг кишини ташкил этди. Бунинг 68%и ишмолий вилоятга тўғри келади.

Нуримбетов “Сўнгги беш йилда шимолий вилоятларда Ақмола вилоятидан ташқари, аҳолини камайиши сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, шимолий вилоятларда туғилиш камлигидан аҳолининг қариши кузатилмоқда. Масалан, Шимолий Қозоғистон вилоятининг табиий ўсиши 1,14 пунктдан иборат. Бу республика кўрсаткичидан 10 баравар кам. Бу ҳолат сақланиб қолса, 2022 йили шимолий вилоятларда ишга лаёқатли аҳоли сони 59%дан 50% камаяди, ишга лаёқатли бўлмаган аҳоли сони эса 41%дан 50%га кўтарилади” деди.

Вазир ушбу салбий ҳолатлар ўлка миқёсида аҳолининг тенг ёйилмаслигига олиб келишини таъкидлади. Тахминларга кўра 2050 йили аҳоли сони 24,5 миллионга етади. Лекин мамлакат шимолида аҳоли сони 0,9 миллионга камайиши мумкин. Жанубда эса 5,3 миллионга ортади.

Биржан Нуримбетов “Бу муаммони ҳал этиш учун меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини кўпайтириш мақсадида “Еңбек” давлат дастури фаол иш юритмоқда. Ушбу дастур ёшларнинг шимолий вилоятларга кўчиб боришини рағбатлантириб, давлат кўмагини таъминламоқда. Бугунги кунда Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Қостанай ва Павлодар вилоятларига кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йилдан бу рўйхатга Қрағанда вилояти ҳам қўшилади” деб маълумот берди. Унинг маъулм қилишича, 2017-2019 йилларда 5 119 оила ёки 18 379 киши, жумладан 2019 йилнинг 10 ойида 2 266 оила ёки 8 168 киши кўчирилган.

Вазир “Кўчиб ўтувчиларга давлат тарафидан ижара ва коммунал тўловларни қоплаш бўйича ой сайин йил давомида 15  МҲК (МРП)дан 30 МҲКгача кўмак кўрсатилмоқда.жорий йилда 4,1 минг киши жами 807 миллион тенге миқдорида субсидия олди. Бундан ташқари, ҳар бир кўчиб ўтган ватандош кўчиб ўтиш харажатларини қоплаш учун бир вақтнинг ўзида 35 МҲК миқдорида моддий ёрдам олади” деб қўшимча қилди.


Бошқа мақолалар