Парламент биноси қуршаб олинди


  • 26 Ноябрь, 2019
  • 458

Грузияда сайлов тизимини ислоҳ қилиш тарафдорлари томонидан пойтахт Тбилисида парламент биноси қуршаб олинди.

Тбилисида кечқурун кўчага чиққан намойишчилар Шота Руставелли проспесктидаги парламент биноси томон юришди. Турли мухолифат партиялар билан жамоатчилик ташкилотлари уюштирган намойишда сайлов тизимини ислоҳ қилиш талаблари янгради.

Парламент биносининг қаршисидаги йўлни бекитган намойишчилар сўнгра бино атрофини одамлар занжири билан ўраб олди.

Намойишчилар эртага депутатларнинг парламентга киришларига тўсиқ бўлишларини айтди.

Тбилисида июнь ойида ўтказилган православ парламентлараро ассамблеясида Россия ҳайъатидаги Россия коммунистлар партияси вакили депутат Сергей Гавриловнинг парламент раиси креслосига ўтириб гапириши ортидан ўлкада норозилик намойишлари бошланганди.

Ҳафталар мобайнида давом этган намойишлардаги талаблардан бири сайлов тизимини ўзгартириш масаласи ҳукумат тарафидан қабул қилинганди. Лекин 14 ноябрда парламентда ўтказилган овоз беришда сайлов тизимини ислоҳ қилиш масаласи етарлича овоз тўпламади.


Бошқа мақолалар