Хитойда 16 тонналик тош тобут топилди


  • 10 Июнь, 2024
  • 33

Хитойнинг Сиан шаҳридаги биринчи император Цинь Шихуанди мавзолейида хазина жойлаштирилган 16 тонналик тошдан ясалган тобут топилди.

Топилма сағана ичидан топилган бўлиб, бу қабр Цинь Шихуандининг ўғли шаҳзода Гаога ёки бошқа ворисларга тегишли бўлиши мумкин. Тош тобут 16 метр чуқурликдан топилган.

Хабарда “Тобут ичидан жуда қимматбаҳо буюмлар, жумладан қуроллар, совутлар, нефрит, иккита олтин ва кумушдан ясалган туялар, ошхона буюмлари ва олти минг бронза тангалар топилди” дейилмоқда.

Шаҳзода Гао афсонавий шахс ҳисобланиб, у ҳақдаги маълумотлар эрамиздан аввал 85 йилда ёзилган Сим Цяннинг тарихий асарида учрайди.

Эслатиб ўтамиз, 1974 йили маҳаллий деҳқон артезиан қудуғини қазаётган вақтида терракотов армияси деб номланган ёдгорликни топиб олганди. Ушбу қўшин камида 8100 одам бўйидаги хитойлик жангчилар ва уларнинг отлари ҳайкалидан иборат.

Ана шу вақтдан бери Цинь Шихуандининг мавзолейи устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.


Бошқа мақолалар