Исроил Эрон ҳарбий базасини бомбалади


  • 2 Декабрь, 2017
  • 761

Исроил қирувчи самолётлари Суриянинг пойтахти Шом яқинидаги Эрон ҳарбий базасига ҳужум уюштирди. Суриядаги ҳаво мудофаа тизимлари Исроил самолётларини ўққа тутди.

Haaretz” газетаси Исроил Суриядаги Эрон ҳарбий базасига ҳужум қилганини бутун дунёга эълон қилди.

Хабарга кўра, Ливан ҳаво кенглигидан фойдаланган қирувчи самолётлар Шом яқинидаги Эрон ҳарбий базасини нишонга олган. Бомбардимон қилинган жой Шомдан 13 км масофадаги Ал-Кисвадир.

Бомбардимон ортидан шиддатли портлашлар овози эшитилди.

Лондондаги Сурия инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази портлашлардан кейин Шом ва атрофидаги шаҳарларнинг электр энергияси узилганлигини маълум қилди.

Бомбардимонга қарши Сурия ёки Эрон расмий баёнот билан чиқмади. Исроиллик ҳукумат аъзолари ҳам изоҳ беришдан бош тортмоқда.

BBC яқинда Эрон Шомдан 14 км жанубда Исроил назоратидаги Голан тепаликларидан 50 км масофада доимий ҳарбий база қурганлигини хабарлаштирганди.


Бошқа мақолалар