Дрезденда миллиард евролик ўғрилик


  • 26 Ноябрь, 2019
  • 462

Германиянинг Дрезден шаҳридаги Европадаги энг йирик қадимий заргарлик буюмлари музейи бўлган “Яшил мажмуа” (Grünes Gewölbe)га ўғри тушди. Тахминларга кўра, музейдан жами миллиард еврога тенг заргарлик буюмлари ўғирланган. Саҳар соат бешда музей электр энергиясидан узилган. Сўнгра ўғрилар музейга деразадан киришган. Улар асосан тақинчоқларни ўғирлашган. Ваза, сурат ва бошқа йирик буюмларга тегишмаган.

Музей директори Марион Акерманнинг айтишича, етказилган моддий зарарнинг аниқ миқдорини айтиш қийин. Чунки “Яшил мажмуа”да сақланаётган тақинчоқларнинг сотилиш баҳоси белгиланмаган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов комиссияси иш олиб бормоқда. 


Бошқа мақолалар