- 2015-11-18
АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос Анжелес шаҳридаги ўрмон ёнғинларининг катта қисми назорат остига олинди. Сўнгги огоҳлантиришлар шаҳар аҳолиси орасида яна ваҳимага сабаб бўлди. Масъуллар яна салбий оқибатларга олиб келмаслиги учун 77 мингдан ортиқ хонадоннинг электрини узди.
Лос Анжелесдаги ўрмон ёнғинларидан кўрилган зарар миқдори кундан кунга ортмоқда. Қурбонлар сони 25 нафарга етиб, ёнғин натижасида 37 минг гектар майдон кулга айланди. Масъуллар Палисейдс ва Эатон туманларида ёнғин деярли бутунлай назорат остига олинганини хабар беришди. Лекин миллий метеорология хизмати шамолнинг таҳликали тезликка етиши кутилаётгани сабабли ёнғин хавфсизлиги учун чоралар муддатини узайтирди.
Ёнғин ёйилишининг олдини олиш мақсадида минтақадаги 77 минг хонадон электрдан узилди. Метеорологлар ҳам об-ҳаво шартлари оловли қуюнлар пайдо қилиш мумкинлигини айтишмоқда. 10 билан 50 метр баландликка етадиган ва камдан-кам учрайдиган оловли қуюнлар ёнғиннинг кучайишига сабаб бўлмоқда.
Ёнғиндан кўрилган зарар ҳозирча 250 миллиард долларга етди. Турли компаниялар зарар кўрган шаҳарга ёрдам қўлини чўзди. Масалан, Уолт Дисней 15 миллион, “Amazon”, “Netflix”, “Comcast” ва “Anthem” 10 миллион доллардан, “Sony” 5 миллион, “BeyGood” фонди 2,5 миллион, “Warner Music” 1 миллион, “Metallica” эса 500 минг доллар ёрдам учун ажратди.