Россия ватандошлигини кимлар кўп олмоқда?


  • 25 Августь, 2018
  • 572

Россия ватандошлигини олаётган ўзбекистонликлар сони кундан-кунга ортмоқда. 2012 йили 13 минг 400 ўзбекистонлик Россия ватандошлигини олган бўлса, 2017 йили 23 минг 300 нафар ўзбекистонлик Россия ватандошлигига қабул қилинди.

Россия президенти Владимир Путин 22 августда 16 таси ўзбекистонлик бўлган жами 104 кишини Россия ватандошлигига қабул қилувчи қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, бу одамлар қасамёддан кейин Россия ватандошига айланади. Кичик ёшдаги фарзандлари эса ота-оналарининг қасамёдидан кейин Россия ватандошлигига ўтишади.

Аввалроқ Россия ватандошлигини олган ўзбекистонликлар сони сўнгги беш йилда икки бараварга ошгани маълум қилинганди. 2012 йили 13 минг 400 ўзбекистонлик Россия ватандошлигини олган бўлса, 2017 йили бу кўрсаткич 23 минг 300га етди.

Ўзбекистонликлар Россия ватандошлигини қабул этганлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаган.

2017 йили бу борада дастлабки тўрт ўринни Украина (85 минг 100), Қозоғистон (40 минг 700),Тожикистон (29 минг) ва Арманистон (25 минг 100)лар эгаллаган.


Бошқа мақолалар