- 2022-12-26
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат хизматлари ва коррупцияга қарши масалалар бўйича қонунга ўзгартиришни имзолади.
Ақўрда хабарида “Давлат раҳбари тарафидан “Давлат хизматлари ва коррупцияга қарши масалалари бўйича қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонун матни чоп этилади” дейилди.
Ўзгартиришда раҳбарларнинг, жумладан вазирлар ва ҳокимлар қўл остидаги ходимлари коррупция туфайли жиноий жавобгарликка тортилганда шахсан масъуллиги белгилаб қўйилди. Аввалроқ Тўқаев ходимлари коррупция билан айбланганда раҳбарлар истеъфога чиқиши кераклигини таъкидлаганди.
Тўқаев “Агар биз коррупцияни қўйотишни истасак, менинг фикримча, ходимлари коррупция билан айбланган раҳбарлар истеъфога чиқиши учун ариза ёзиши керак. Бу аризани қабул қилиш ёки қилмаслик бу давлат раҳбарининг ҳуқуқи. Лекин истеъфога ариза ёзиш мажбурий” деганди.