- 2017-12-06
Айни дамда Ўзбекистон пойтахтида ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 10 баробарга ошган. Бундай носоғлом муҳит барча тоифадаги инсонлар саломатлиги учун хавф туғдиради.
22 октябр куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачаси ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 10 баробарга ошган. Air Quality Index'га кўра, бу носоғлом ҳаво муҳити ҳисобланади ва барча тоифадаги инсонлар саломатлиги учун хавф туғдиради.
Ҳолат кейинроқ, бироз яхшиланган бўлсада, ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачаси сони юқорилигича қолмоқда.
Жорий йил сентябрь ойида ҳам шаҳарда ҳаво ифлосланиш даражаси бир неча марта ортганди.
Экология вазирлигига кўра, республикада ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит туғдиради.
Эслатиб ўтамиз, 29 сентябр соат кечки вақтда Тошкент шаҳрида РМ2,5 майда дисперсли заррачалар концентрацияси 166 мкг/м3 ни ташкил этиб, халқаро IQair маълумотлар базасида дунёда энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида 2-ўрин деб эълон қилинганди.
kun.uzдан олинди.