- 2024-06-17
Европа иттифоқи суди Италиядан Ватикан тўламаган кўчмас мулк солиқларини тўплашини талаб қилди. Италия ҳукумати эса Ватиканнинг 5 миллиард евро солиқ тўлаши кераклигини маълум қилди.
Европа иттифоқи суди Италиядан Ватиканнинг кўчмас мулклари учун тўламаган солиқларини йиғишни талаб қилди. Бу ҳақда баёнот берган Италия маҳаллий бошқарув иттифоқи (ANCI) Ватиканнинг Италиядаги кўчмас мулкларнинг 20%ига соҳиб эканлигини ва тўлаши керак бўлган солиқнинг 5 миллиард евродан ошишини маълум қилди.
Италия епископлар иттифоқи котиби Стефано Руссо тижорий ишланмалар учун Ватиканнинг солиғини тўлашга тайёр эканлигини билдирди. Ватиканнинг кўплаб операциялари мавжудлигини маълум қилган Руссо черковга алоқадор ва даромад олиш кутилмаган ташкилотларнинг солиқлардан озод этилиши кераклигини таъкидлади.
Бошқа тарафдан қонунлар доирасида солиқдан озод этилган Ватикандан бу тўловнинг йиғилишини учун Италияда янги қонун чиқарилиши керак. Бу қонун чиқарилиши учун амалга оширилиши керак бўлган илк нарса эса Ватиканнинг қайси кўчмас мулклардан қандай мақсадда фойдаланаётгани аниқланиши керак.
Европа иттифоқи суди аввалроқ бу борада Италияга мурожаат қилганди.