- 2021-11-04
Россия жорий этилган санкцияларга жавобан Европа ўлкалари ва АҚШга газ беришни тўхтатиб қўйди. Кўплаб Европа ўлкалари ҳали қиш келмасидан энергияни тежаш бўйича кетма-кет чораларни кучайтираётган бир вақтда немис парламентида депутатларнинг совуқдан пальто ва шарфда ўтирган суратлари тарқалди.
Энергетика кризисидан катта зарар кўраётган Германия мажлислар залида иссиқлик даражасига 18 градуслик чеклов қўйди. Баъзи депутатларнинг офислари ҳам совуқ эканлигини ва касалланиш хавфи борлигини айтишмоқда.
Германия федерал парламенти Бундестагда иссиқлик учун 18 даражалик чеклов қўйилди. Депутатлар бу ҳолатдан совқотиб қолаётганликларини айтиб шикоят қилишди.
Яшиллар партиясининг депутати Ренате Кюнаст “Офисда куртка билан ўтираман ва тинимсиз ҳаракат қиламан. Лекин шунга қарамай совқотяпман” деди.
Россиянинг газни узиши Европа ўлкаларида ёз ойлариданоқ энергияни тежашга мажбур қилганди. Германияда бир қанча жамоатчилик муассасасида иситиш камайтирилди, майдонлардаги ва кўчалардаги ёритиш чироқлари ўчирилди.