Қарағанда вилоятида куйдирги хавфи


  • 27 Октябрь, 2023
  • 112

Қарағанда вилоятининг Топар посёлкасида куйдирги (сибирская язва) билан хасталанганлардан бири вафот этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати “Тиббиёт ходимларининг барча саъй-ҳаракатларига қарамай куйдирги юқтирганидан кейин реанимация бўлимига тушган 1948 йили туғилган хаста вафот этди. Ўлим куйдиргининг оғир шакли ва бошқа жиддий хасталиклар сабабли юз берди. Бундан ташқари, тиббий ёрдамга кеч мурожаат қилганлиги ҳам таъсирини кўрсатди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси қариндош ва яқинларига ўз таъзиясини билдиради” деб маълумот берди.

Қолган хасталарнинг ҳолати барқарор. Улар доимий шифокор назоратида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қрағанда вилояти Абай туманинг Топар посёлкасида куйдирги сабабли карантин эълон қилинганди. Касал бузоқнинг гўштини истеъмол қилган бир оиланинг уч нафар аъзоси куйдирги ташхиси билан касалхонага ётқизилганди. Посёлкага киришда санитар ва блокпостлар ўрнатилди. Посёлкадан гўшт ва чорвачилик маҳсулотлари олиб чиқиш тақиқланган.


Бошқа мақолалар