- 2018-11-30
Хитой иқтисодиёти энг тез ривожланаётган жаҳон мамлакатлари рейтингида биринчи бўлиб турибди. Bloomberg ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Хитой иқтисодиёти 7 фоизга ўсади.
Bloomberg ўз рейтингига агентлик сўровномаларининг камида 10тасига жавоб берган 57та мамлакат киритилган бўлиб,агентлик сайтида дастлабки, кучли 20талик эълон қилинган.
Хитойдан кейинги ўринларни Филиппин, Кения, Ҳиндистон ва Индонезия эгаллаган. Қайд этишларича, биринчи бешлик мамлакатлари жаҳон ЯИМ ўсишининг 16 фоизини таъминлаб беради.
Кучли ўнликдан Нигерия, Малайзия, Перу, Таиланд ва БАА ўрин олган бўлса, Марказий Осиёдан ягона вакил – Қозоғистон11-бўлган. Ундан кейинги ўринларда Колумбия, Саудия Арабистони, Тайвань, Туркия, Жанубий Корея каби мамлакатлар бормоқда.