Тўқаев талабалар стипендиясини оширишга кўрсатма берди


  • 10 Декабрь, 2019
  • 394

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев талабаларнинг стипендиясини оширишга кўрсатма берди.

Тўқаев “Ёшлар йили” якунига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Бугунги кунда долзарб масалалардан бири олий ўқув юрти талабаларининг стипендиясини ошириш эканлигини биламан. Бу масала эътиборсиз қолдириб келинди. Стипендия 2016 йилдан бери ошмади. Бунга объектив сабаблар бор эди. Шу сабабли талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 январдан бакалавр, магистратура ва докторантура талабаларининг стипендияси 25%га ошади. Бу жами 133 минг киши деганидир” деди. Президент айни дастак коллеж талабаларига ҳам кўрсатилишини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Тўқаев волонтёрларнинг стипендиясини ошириш зарурлигини таъкидлади. У “Ўйлайманки, ҳукумат бу масалани ҳам ҳал қилади. Коммерция йўналишларида таҳсил оладиганлар учун эса ижтимоий талабалар кредитини жорий этиш керак” деди.


Бошқа мақолалар