Москва марказида отишма


  • 21 Декабрь, 2019
  • 445

Россия федерациясининг ФХХ (ФСБ) қабулхонасида отишма юз берди.

Матбуот хизмати “Отишма ФХХ қабулхонасида 19 декабрь куни соат 18:10да юз берди. Уч номаълум шахс ФХХ қабулхонасига бостириб кириб, ўт очган. Қўриқчилар билан отишмада икки ҳужум қилган шахс ўлдирилди. Тирик қолгани кўчага қочиб чиқиб, ўқ узишда давом этди. Натижада бино қаршисида навбатчилик қилаётган патрул ходими ҳалок бўлди” деб хабар қилди.  

Отишма натижасида соат 19:15 да қуролланган номаълум шахс снайпер ўқидан ҳалок бўлди.

Ҳужум натижасида икки нафар ФХХ ходими ҳалок бўлди, беш нафар киши турли даражада тан жароҳати олди. 


Бошқа мақолалар