Финландия ҳафтасига тўрт кун ишлайди


  • 6 Январь, 2020
  • 510

Ҳозирда финлар кунига 8 соатдан ҳафтасига беш кун ишлашмоқда.

Финландиянинг янги бош вазири Санна Марин ўлкада кунига 6 соат тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилиш таклифи билан чиқди.

Марин “Тўрт кунлик иш ҳафтаси ва олти соатлик иш куни. Нима учун бунинг имкони йўқ бўлиши керак? Кунига 8 соат ишдан кам бўлиши мумкин эмас деб ким айта олади?

Мен одамлар кўпроқ ўз оилалари билан вақт ўтказиши керак деб ҳисоблайман” деди.

Таълим вазири Ли Андерссон бу таклифни қўллаб-қувватлади.

У “Финландия ватандошларига камроқ ишлашга шароит қилиб бериш керак. Бу бошқаришнинг аёлларча услуби эмас. Аксинча сайловчиларга яшаш шароитини яхшилаш борасида берилган ваъдаларини бажаришдир” деди.


Бошқа мақолалар