Жамоат транспорти бепул илк давлат


  • 23 Январь, 2019
  • 602

Люксембургда 2020 йил 1 мартдан бошлаб, барча жамоат транспортлари, яъни темир йўл, автобус ва трамвайлар бепул бўлади. Бу ҳақда Люксембург жамоатчилик ишлари вазири Франсуа Бауш маълум қилди.

Люксембург ҳукумати жамоат транспортларининг бупл қилиниши автомобиль йўлларидаги қатнов тиқилинчлигини камайтиришига умид қилишмоқда. Ҳар куни Германия, Франция ва Бельгиядан 200 минг киши Люксембургга иш жойларига келишади. Ҳозирнинг ўзида Люксембургда давлат жамоат транспортлар йўл ҳақини деярли 90%га субсидия қилмоқда. Бу йилиги 491 миллион еврони ташкил этади.

Бутунлай бепул транспортни таъминлаш йилига қўшимча 40 миллион еврони харажатни талаб этади. Ҳукумат ушбу қарорини экологик ва ижтимоий манфаатларга ҳам мос эканлигини таъкидламоқда.


Бошқа мақолалар