Қозоғистонда 200 тенгелик тангалар чиқарилди


  • 28 Январь, 2020
  • 496

Қозоғистонда 200 тенгелик тангалар муомалага чиқарилди. Ушбу монеталар 28 январь куни муомалага чиқарилди.

Танганинг ташқи доираси нейзильбердан (мис, никель ва рух қоришмаси)ички доираси эса никелли латундан тайёрланган. Орқа тарафининг марказида Қозоғистон герби, айланасида эса “QAZAQSTAN RESPÝBLIKASY” ёзуви бор. Монетанинг пастки қисмида танганинг чиқарилган йили “2020” ёзуви зарб этилган. Олд тарафида марказида номинални кўрсатувчи “200” ёзуви бор. Пастки қисмида эса миллий валюта номини кўрсатувчи “ТEŃGE” ёзуви бор.

Монета оғирлиги 7,5 грамм, қалинлиги 1,9 миллиметр.

200 тенгелик банкнотлар тўлов воситаси сифатида муомалада қолади ва эскиришига қараб фойдаланишдан олиб ташланади. 


Бошқа мақолалар