Трамп “Аср келишуви”ни эълон қилди


  • 29 Январь, 2020
  • 519

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Фаластин орасидаги зиддиятни ҳал қилиш учун “аср келишуви”ни эълон қилди.

Трамп Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан бирга ўтказган анжуманда “Мен ушбу келишув Фаластин учун яхши бўлишини хоҳлайман. Бугунги келишув фаластинликлар учун ўзларининг мустақил давлатини қуриш учун тарихий имконият. Сўнгги 70 йил ичида бу охирги имконият бўлиши мумкин” деди. Келишувга кўра Қудус шаҳри Исроилнинг бўлинмас пойтахти бўлиб қолиши керак.

Трамп Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга келишувни қабул қилиши учун мактуб юборди. Маҳмуд Аббос бунга жавобан “Қудус сотилмайди. “Аср келишуви” бир тийинга қиммат матоҳ, халқимиз уни тарих ахлат қутисига ташлайди” деди. Фаластин президенти ўзининг давлатини 1967 йилги чегаралари билан тан олишини талаб қилмоқда.


Бошқа мақолалар