Баданига юзлаб тарантула яшириб самолётга чиқмоқчи бўлди


  • 18 Ноябрь, 2024
  • 29

Жанубий Кореялик бир киши Перунинг Хорхе Чавес аэропортидан юзлаб тарантула, ўқ чумоли ва чаён олиб ўтишга уринганида назоратчилар томонидан қўлга олинди.

28 ёшли эркак 8 ноябрь куни Перунинг пойтахти Лимадаги Хорхе Чавес аэропортидан ўлкасига қайтиш учун йўлга чиқди. Хавфсизлик назоратидан ўтаётган вақтда чегарачилар унинг қорнида бир шиш борлигини пайқаб қолишади.

Перу миллий ўрмон ва ёввойи табиат идорасининг воқеа бўйича берган изоҳга кўра, эркак баданига бинт ва камар ёрдамида ўнлаб пластик идиш боғлаган. Идишлардан жами 35 та катта тарантула, 285 та тарантула болалари, 110 чаён ва 9 та ўқ чумоли чиқди.

Мутахассислар Жанубий Кореялик кишининг баданига яширган ҳашаротларнинг Перунинг Амазон минтақасига оид эканлигини, айниқса, тарантулаларнинг насли йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар орасида ўрин олганлигини билдирди.

Перу миллий ўрмон ва ёввойи табиат идорасидан Уолтер Силва мусодара қилинган ҳашаротлар миллионлаб долларлик глобал ноқонуний ёввойи ҳайвонлар контрабандасининг бир парчаси эканлигини таъкидлади.

Силва тарантула каби умри узун ҳашаротларнинг коллекционерлар учун қийматли инвестиция сифатида кўрилишини билдириб, чаёнлар эса анъанавий тиббий тадқиқотларда фойдаланилишини айтди.


Бошқа мақолалар