Туркманистонда бир киши коронавирусдан ўлди


  • 10 Февраль, 2020
  • 438

Туркманистоннинг Лебап вилоятида Хитойдан эвакуация қилинган Туркманистон ватандошлари ва “China National Petroleum Corporation” компаниясининг хитойлик ишчилари сақланаётган лагерь ҳудудида коронавирус билан касалланган бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда журналистларга соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитар-эпидемиологик хизматидаги манба хабар қилган.

Хасталикдан ўлган киши ҳақида барча маълумотлар сир сақланмоқда. Унинг Хитойда таълим олаётган ёш йигит эканлиги маълум холос. Ўлган йигитнинг танаси кремация қилинган.

Карантин лагери Туркманистон мудофаа вазирлигининг фавқулодда вазиятлар билан курашиш хизматининг госпиталидир. Госпиталь метал юк контейнерларидан иборат. Унинг ҳудудида реанимация, анестезиология, жарроҳлик, стериль бокслар ва лаборатиория жойлашган. Лагерь ҳудуди миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари ва ИИВ ходимлари томонидан уч қават доира қилиб ўраб олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан ўлганлар сони 908 тага етиб, хасталанганлар 40,1 минг одамдан ошган.


Бошқа мақолалар