- 2020-08-31
Туркияда қонуний ва ноқонуний кучларнинг ҳамда сионизм бошчилигидаги Англия, Германия, АҚШ ва Европа иттифоқининг ҳужумлари қаршисида АКП (Адолат ва тикланиш партияси) соҳил бўйи шаҳарлари ва жануби-шарқий вилоятлардан ташқари бутун Туркияда биринчи партия бўлди.
Ички ва ташқи ҳужумларга қармай 40% овоз тўплаш осон иш эмас. Бу сайловда сионизм майдонга тушди. Эрдўғон ва АКПга душманлик асл мақсадлари эмас, асл мақсад Туркиядир. Туркия орқали бутун ислом дунёсидир. 57 ислом ўлкасининг 56 таси империалист кучларнинг назорати остидадир. Фақатгина Туркия озод эди. Ислом дунёсининг умиди эди. Бу сайловда шу умидни йўқ қилмоқчи бўлишди.
Инглиз газетаси “The Guardian”нинг мана бу гапи ғарбнинг Туркияга нисбатан муносабатини кўрсатмоқда: “Ҳали бутунлай ғарблашиб улгурмаган йўқсил мусулмонларнинг ўз ўлкаларини бошқаришларига рухсат бериб бўлмайди.” Бунга жавобан Туркия президенти Эрдўғон “Сен кимсан, тарбиясиз. Ҳаддингни бил” деганида ўлка ичидаги миллат учун куйиб-пишадиган ватанпарварлардан садо ҳам чиқмади!
АҚШ ва Европа иттифоқида шу пайтгача ҳеч бир партия 40% овоз олгани йўқ. Лекин тўплаган овозлари билан давлат бошқардилар. АКП ҳам ўз фаолиятини тартибга солиши керак. Бу сайловда овоз берган миллионлаб ёшлар 2002 йилдан аввалги қийинчиликларни кўрмаганлиги учун барқарорликни танламадилар.
Усмоний империяси қулаганидан кейин қурилган жумҳуриятнинг ягона партияси ЖХП (Жумҳурият халқ партияси) ғарблашиш номи остида миллийликни, диний ақидаларни йўқ қилди. 1923 йилдан 2008 йилгача Туркия (Халқаро валюта фонди билан алоқани узмагунича) мустақил эмасди. АКП душманлари эса буни яна аввалги ҳолига қайтаришмоқчи.
ЖХП бошқаруви билан Туркия ўз ҳудудлари ичида ҳибс этилди. Ислом дунёси билан алоқалари узилди. Чунки ташқи кучлар шуни хоҳлашарди.
Отатуркдан кейин Исмет Инону президент бўлганида Босниядан бир ҳайъат табрик учун келди. “Моддий ҳеч нарса керак эмас, фақатгина сиёсий дастак сўраяпмиз” дейишди. Исмет Инону бунга “Биз дунёвий давлатмиз, на ташқаридаги, на ичкаридаги мусулмонларга дастак бермаймиз” деб жавоб берди.
Ҳозирги кунда Туркия кўплаб исломий ва туркий ўлкаларга ёрдам беряпти. Бундан ташқари мусулмон ва туркий бўлмаган давлатларга ҳам ёрдам беряпти. 2014 йили хорижий ўлкаларга ёрдам беришда жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб, бутун Европа ўлкаларининг ёрдамлари тўпламидан ҳам ошиб кетганди. Империалист кучлар бундан жуда безовта.
Ғарбни безовта қилган яна бир сабаб президент, бош вазир ва давлат бошқарувчиларининг ҳар куни беш вақт пешоналарини саждага қўйишидир.
Коалиция дегани хаос. Италия бу коалициядан кўп азият чекди ва Италияда коалиция қуриш тақиқланди! Коалицияда инвестиция қилиш хавотирли бўлади. Ички ва ташқи инвестицияларнинг камайиши эса, ишсизликка сабаб бўлади. Аллоҳу таоло немаътига шукр қилмаганларнинг қўлидан бу неъматни олиб қўяди. Кўзимиз очилиши учун 2002 йилдан олдинги қийинчиликларни яна бошимиздан ўтказишимиз керакми? Бир жамият лойиқ бўлган раҳбар билан бошқарилади. Сайловчи сиёсий ва иқтисодий барқарорликни эмас, коалицияни хоҳлади. Натижа мухолифатнинг эмас, сионизмнинг ғалабаси билан якунланди. Сионизм Фаластинга дастак берган Туркиядан ўч олди. Туркия глобал кучларга рақиб эди. Ташқи кучлар Туркиядаги мухолафат ва ноқонуний ташкилотлар билан буни йўқ қилди.
Бу сайлов билан мазлум халқлар етим қолди. Бунинг жавобгари сайловчидир. Мухолифатнинг ваъдаларига алданиб, Туркиянинг дунёдаги энг кучли 10 давлатдан бирига айланишига тўсиқ бўлишди.
Мустафо Нажотий