- 2013-06-10
АҚШнинг Флорида штатидаги уйида ухлаб ётган уй соҳиби хона тагида бирдан пайдо бўлган чуқурга тушиб йўқолди.
Оила аъзолари Жефф Буш (36) ётоғида ётганида қаттиқ шовқин ва Жеффнинг дод-войини эшитганликларини, ётоқхонага кирганларида хона ўртасида катта чуқур кўрганликларини айтишди.
Ҳодиса жойига етиб келган мутахассислар пайдо бўлган чуқурнинг теранлиги 30 метр эканлигини аниқладилар. Укасини чуқур ичидан излаётган Жереми Бушни қутқарган қутқарувчилар Жеффга доир бирон из ҳам топа олишмади. Ўта сезгир жиҳозлар ҳам чуқурда ҳаёт аломатларини топмади.
Ўт ўчирувчилар вакили Брайан Роджерс шу атрофдаги уйлардаги яшовчилар хавфсиз жойга кўчирилганлигини билдирди.