- 2018-12-19
Озарбайжон бош прокуратураси мамлакатда конституциявий тузумни йиқитишга даъват қилган Фетуллоҳ Гулен тарафдорларига қарши тергов бошлади.
“İnterfax”нинг хабарига кўра, Озарбайжон бош прокуратураси хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналарнинг амри билан ўлканинг конституциявий тузумини йиқитишга даъват қилган ФЕТОнинг (Фетулла Террор ташкилоти) Озарбайжондаги ҳамтовоқларига қарши тергов бошлаганини маълум қилди.
ФЕТОнинг Озарбайжондаги бош вакили Озарбайжон халқ фронти партияси (AHCP) раиси Али Каримли эканлиги таъкидланган хабарларда Озарбайжонда ҳам тўнтариш режалаштирилгани, Али Каримли тарафдорларининг ФЕТОга аъзо Туркия медиа ташкилотлари билан алоқада эканлиги, хусусан Али Каримлининг Туркиядаги ФЕТОчи “Қурултой” газетасининг бош муҳаррири Ойдин Тош билан яқин сирдошлиги билдирилди.
Хабарда бундан ташқари “Қурултой” газетасида Туркияда яшайдиган озарбайжонлик журналист Ғанимет Зоҳид Озарбайжоннинг конституциявий тузумини йиқитишга даъват қилгани, Озарбайжон ҳукуматини тўнтариш борасида интервью берган Али Каримлининг ифодалари ҳам нашр этилгани қайд қилинди.
Бошқа жиҳатдан “İnterfaх” қўлга киритган маълумотларга кўра, ФЕТОнинг Озарбайжондаги вакили Али Каримли эканлиги борасидаги шубҳалар ортидан бошланган тергов вақтида Каримли ФЕТОнинг моливий манбаси бўлган Мурат Қилич билан яқин алоқада бўлганлиги ва Қилич воситасида Туркиядан молиявий кўмак олганлиги аниқланган.