- 2021-11-25
Ўтган ой Австралиянинг Виктория штатида ҳаводан қўллаб-қувватланган операциялар давомида юзлаб коалалар ҳалок бўлди. Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар жамоатчиликда катта ғазаб уйғотган ушбу операция бўйича мустақил тергов ўтказилишини талаб қилишди.
Қон музлатувчи воқеа апрель ойи бошларида Виктория штатида жойлашган Буж Бим миллий боғида содир бўлди. Амалга оширилган йўқ қилиш операциялари натижасида тахминан 700 коала онасиз қолди, боғдаги вахшийлик жамоатчиликда катта таъсир қолдирди.
Масъул шахслар, бу ҳудуддаги ўрмон ёнғинлари 2 минг гектардан ортиқ ерни йўқ қилганини ва бу ҳолат ҳайвонлар ҳаётини қийинлаштираётганини баҳона қилиб йўқ қилиш амалиётини оқлашга уринмоқда. Аммо операция ҳаводан, тасодифий равишда ўқ узиш орқали амалга оширилгани ташкилотлар ва ҳайвоносеварлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.
Ҳайвонлар ҳуқуқлари ҳимоячилари, вертолётдан олиб борилган кузатувлар етарли эмаслигини, тахминан 30 метр баландликдан бериладиган баҳолар соғлом коалаларнинг, ҳатто болали оналарнинг ҳам адашиб нишонга олинишига олиб келаётганини таъкидлашмоқда.
Мельбурнда жойлашган “Friends of the Earth” (Ер дўстлари) экологик ташкилоти “Вертолётдан ўқ узиш энг охирги чора бўлиши керак” деб, йўқ қилиш амалиётини тўхтатишни ва мустақил кузатувчиларнинг ҳудудга киришига рухсат беришни талаб қилди.
Бу амалиётни шафқатсиз ва инсонийликка зид деб баҳолаган Ҳайвонлар Адолати партиясининг депутати Жоржи Пёрселл, туғилмасдан аввалёқ ҳалок қилинган кўплаб болалар мавжудлиги борасида хавотирини билдирди.
Ҳайвонлар фаровонлиги ташкилотлари онасиз қолган болаларнинг ҳаёти хавф остида эканини таъкидлаб, бу воқеа юзасидан мустақил тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.