Инглизча билмаган ўлкага киритилмайди


  • 20 Февраль, 2020
  • 464

Англия “Brexit”дан кейин балл системасидаги янги миграция тизимини маълум қилди.

Бунга кўра Британияга ишлаш ва яшаш учун келадиганлар ушбу баллик тизим билан баҳоланади. Келувчининг инглиз тили савияси, касби ва таълим маълумоти каби хусусларга эътибор қаратилади. Етарли балл тўплаганлар ўлкага киритилади.

Европа иттифоқи аъзоси билан иттифоқ аъзоси бўлмаган ўлкаларнинг ватандошлари бирдек баҳоланади. Яъни Европа иттифоқи ўлкалари ватандошлари учун ҳеч қандай имтиёзлар берилмаган. Паст савияли ишчилар учун муайян миграция тизими бўлмайди. Янги татбиқ 2021 йил 1 январдан кучга киради.


Бошқа мақолалар