Илк турк космонавти фазога чиқди


  • 19 Январь, 2024
  • 166

Туркиянинг илк космонавти Алпер Гезеравчи ҳам ораларида бўлган Ax-3 парвозини бошлади. Туркия, АҚШ-Испания, Италия ва Швециядан 4 нафар астронавтдан иборат Ax-3 “SpaceX”га оид фазо кемасида НАСАнинг Флоридадаги Кеннеди космодромидан космосга чиқарилди. Туркиянинг илк космонавти Гезеравчи фазога чиққан илк турк сифатида тарихга кирди. Ax-3 сафари 36 соат давом этади ва Халқаро фазо станциясига шанба куни етиб боради.

Узунлиги 70 метр, диаметри 3,7 метр ва 550 тонна оғирлигидаги “Falcon 9” ракетаси Ернинг пастки орбитасида 22 минг кг юк ташиш ҳажмига эга.

Гезеравчи 14 кун давомида халқаро фазо станциясида турли илмий тажрибаларни амалга ошириш учун фазода ҳаракатланади.

Туркия фазо агентлиги бир видео эълон қилиб, парвознинг муваффақиятли амалга оширилганлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар