Ҳинд полицияси "жиддийлашади"


  • 10 Октябрь, 2018
  • 598

Ҳиндистонда аэропортларда хизмат қиладиган полициячиларга камроқ табассум қилишга кўрсатма берилди.

BBC”нинг Ҳиндистон матбуотига асосланиб берган хабарига кўра, ўлкада 60 аэропортнинг хавфсизлигини таъминлайдиган марказий индустриал хавфсизлик кучи (CISF) ходимларининг “дўстона кўриниш ўрнига янада тадбирли бўлишларини” истади.

CISFнинг йўловчилар ўзларини бемалол ҳис этишлари учун хавфсизлик ходимларининг “кўп вақтларини ва энергиясини бекорга сарфлаётганини” ўйлаётгани маълум қилинди.

Ёқимли бўлиб кўриниш хавфсизликни бўшаштиришини ва терактлар таҳдидига сабаб бўлиши мумкинлигига доир хавотирлар туфайли “кўзга ташланадиган табассумдан етарли даражада кулимсираш тизимига” ўтилиши қайд этилди.


Бошқа мақолалар