Қуёш тутилиши


  • 24 Май, 2012
  • 1580

Май ва июнь ойларида бир-биридан қизиқ астрономик воқеалар содир бўлади. Олимларнинг айтилишича, 20 майда Қуёш тутилиши бўлади. 5 июнда эса микро Қуёш тутилиши бўлади. Бунда Венера сайёраси Қуёшни ёпиб қўяди.
20 май куни бўладиган Қуёш тутилишини Осиёдан Америкагача бўлган ҳудудлардаги аҳоли кузатиш имкониятига эга. Ой Қуёшнинг олдига чиқади, лекин Қуёш тўлиқ тутилмайди. Шу боис одамлар кўкда узук шаклидаги тасвирни кўриш имконига эга бўладилар.
Июндаги тутилиш эса “Венера транзити” деб ҳам юритилади. Бу камдан-кам кузатиладиган табиат ҳодисасидир. Бундай ҳолат бундан кейин 2117 йилда кузатилади. Бу ҳодисага гувоҳ бўлганлар Қуёшнинг олдидан қора жисм ўтганига гувоҳ бўлишади. Осиёликлар буни бемалол кўришлари мумкин.


Бошқа мақолалар