Ваҳҳобийлик - АҚШнинг буюртмаси!


  • 13 Апрель, 2018
  • 1576

"Вашингтон пост" газетаси мухбирига интервью берган Саудия Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, совуқ уруш даврида АҚШнинг буйруғига биноан Совет Социалистик Республикаларига қарши ваҳҳобийлик мафкурасини ёйганликларини эътироф этди.

АҚШга икки ҳафталик расмий сафарга борган Саудия Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, қилган тижорий шартномалари ва
дипломатик учрашувлари ёнида берган интервьюси билан ҳам диққатларни ўзига тортди.

Америка матбуотига берган баёнотларда "Ваҳҳобийлик дини" ҳақида гап қўзғаган Салмоннинг, “Совуқ уруш йилларида Вашингтоннинг буйруғи бўйича коммунизмга қарши ваҳҳобийликдан қурол сифатида фойдаланганликлари” айтиши тарихий эътироф бўлди.

“ХОМ АШЁ МАНБАЛАРИМИЗНИ САФАРБАР ЭТИШИМИЗНИ ИСТАДИЛАР”

Валиахд Салмон, совуқ уруш даврида Совет Иттифоқининг мусулмон ўлкалар билан яхши муносабат ўрнатишини хоҳламаган иттифоқчиларимиз (буларнинг бошида АҚШ бор), Саудия Арабистон ресурсларини коммунизмга қарши сафарбар қилишини талаб қилганини такидлади.

Вақт ўтиши билан террор ташкилотларининг ақидаси ҳолига келган Ваҳҳобийликда ҳаддан ошганларига ҳам иқрор бўлган Салмон, "Саудия ҳукумати бу ишни контролдан чиқариб олди. Энди ҳамма нарсани бошқатдан жой-жойига қўйишимиз керак” деди ва бундан буён дунё миқёсида ваҳҳобийлик таъсири сусайишига шаъма қилди.

“АҚШ ФАРМОНИ”

Саудия Арабистоннинг миллий ва расмий дини бўлган ваҳҳобийлик (ҳозирги номи Салафийлик) йиллар давомида қонхўрлик ва исёнчиликнинг манбаига айлангани сир эмас.

Ҳозирда глобал терроризмнинг асосий манбаи бўлган Ваҳҳобийлик Саудия томонидан парваришланиб, оламга "юқтирилаётгани"га нима дейсиз деган саволга, Муҳаммад бин Салмон, дастлаб Саудия давлати томонидан ҳомийлик қилингани рост эканлигини таъкидлаб, кейинчалик нодавлат ташкилотлар, ваҳҳобий мадрасалари ва йирик нефт ширкатлари томонидан оммавий равишда дастакланганини айтди. Ва "аслида бу иш Саудия ҳукуматининг эмас, балки АҚШнинг буйруғига биноан тарғибот қилинган оқим эди" деди.  

Ўтмишда иттифоқчи давлатларнинг коммунизмга қарши Ваҳҳобийликдан фойдаланганини, ҳозирги даврда ваҳҳобийликка эҳтиёж қолмаганини, ушбу оқимнинг миллатлараро аренада муддатини тугатгани боис сиёсат саҳнасида энди унга ўрин йўқлигини таъкидлади.


Бошқа мақолалар