Кремль Трампнинг талабига жавоб берди


  • 29 Март, 2019
  • 562

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Дональд Трампнинг Венесуэладан чиқиб кетиш борасидаги талабига изоҳ берди.

Песков “АҚШнинг ўзи дунёнинг ҳамма бурчагида фаолият юритмоқда. Уларга ҳеч ким қаерда бўлишлари ёки бўлмасликлари кераклиги ҳақида талаб қўймаяпти. Шу сабабли биз ҳам худди шундай муносабатни кутиб қоламиз. Биз ўзимиз истаган давлат билан муносабат ўрнатиш ҳуқуқимизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз” деди.

У Москва Венесуэланинг ички ишларига аралашмаётганини ва бошқа давлатлар ҳам шундай йўл тутиши лозимлигини таъкидлади. Аввалроқ нашрлар Каракасга ҳарбий-техник масалаларни ҳал этиш учун россиялик ҳарбийлар етиб келганини хабар берганди. Кейинроқ Трамп Россия Венесуэладан чиқиб кетиши кераклигини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар