Россияда президентлик сайловлари


  • 18 Март, 2024
  • 88

15-17 март кунлари Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижасига кўра, Владимир Путин Россияга яна олти йил муддатга президент этиб сайланди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотлари бўйича амалдаги президентни 87,32% аҳоли қўллаб-қувватлаган. Сайловда қатнашиш рекорд натижа қайд этиб, 77%дан ошиб кетди. Сайловда иккинчи ўринни коммунистик партия номзоди Николай Харитонов 4,3% билан эгаллади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, постсовет тарихида коммунистлар биринчи марта 10%дан кам овоз тўпламоқда.

Ҳозирги вақтга келиб сайлов участкаларидаги 99,67% баённомалар кўриб чиқилган. Марказий сайлов комиссиянинг сайтида овозлар тақсими қуйидагича кўрсатилган:

Владимир Путин (ўз-ўзини илгари сурган) - 87,32%

Николай Харитонов (КПРФ) - 4,30%

Владислав Даванков (“Янги одамлар”) - 3,82%

Леонид Слуцкий (ЛДПР) - 3,20%

Шу тариқа амалдаги президент Владимир Путин янги олти йиллик муддатга янгидан сайланди. Эслатиб ўтамиз, Путин иккита “Ягона Россия” ва “Адолатли Россия” партияларининг қўллаб-қувватлови билан ўз-ўзини илгари суриш тартибида номзод бўлган эди.


Бошқа мақолалар