- 2019-12-20
Ерлан Киясов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳамда бош давлат санитар врачи этиб тайинланди.
Хабарда “Ҳукумат қарори билан Киясов Ерлан Ансаганович Қозоғистон республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – бош давлат санитар врачи лавозимига тайинланди” дейилган.
Ерлан Киясов 1973 йили Алматида туғилган. Қозоқ давлат тиббиёт университети, Марказий Осиё университетити, Ал-Фаробий номидаги қозоқ миллий университетини тамомлаган.
Иш фаолиятини 1990 йили Алматидаги тез ёрдам кўрсатиш касалхонасида реанимация бўлимида санитар лавозимида бошлаган. 1997-1999 йиллари Алматида ҳаво транспорти станциясида санитар врач, врач-эпидемиолог лавозимларида ишлади.
1999 йилдан 2020 гача Президент ишлари бошқармасида тиббиёт марказида умумий гигиена бўйича санитар врач, санитар-эпидемиологик марказда эпидемиология бўлими бошлиғи, оператоив бўлим мудири, “Санитар-эпидемиологик экспертиза маркази” директори лавозимларида фаолият кўрсатади.
Ундан аввал бош санврач лавозимида Айжан Есмағамбетова ишлаган эди. У жорий йилнинг 20 март куни соғлиқни сақлаш вазири (ўша вақтда Елжан Биртанов) буйруғи билан Жандарбек Бекшин ўрнига тайинланган эди.