- 2022-06-08
Сув тошқинидан талофат кўрган аҳолига янги уйлар қурилади. Қозоғистон халқлар ассамблеясининг навбатдаги сессиясида нутқ сўзлаган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев уй-жойи зарар кўрган аҳоли яшаш жойини ўзгартириши, ўзи мустақил уй қуриши ёки иқтисодий потенциалга эга ва экологик вазият барқарор аҳоли пунктидан уй олиши мумкинлигини таъкидлади.
Тўқаев “Бу билан бирга аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва бошқа жойга кўчиришда сув тошқинидан зарар кўрган ҳар бир оиланинг фикри инобатга олинади. Уйларини мустақил қайта таъмирлашни истовчилар учун алоҳида тўлов механизми ишлаб чиқилади. Мол-мулкини қайта тиклаш ва кўрган зарар қоплаш учун ариза бериш жараёни рақамлаштирилади.
Ҳар бир аҳоли пунктига ёрдам бериш истагида бўлган йирик тадбиркорлардан бири тиркалади. Бу тадбиркорларга улар ажратган маблағ қандай мақсадларга сарфланаётганини кўриш имконини беради. Уй-жойлар ва инфраструктурани қайта тиклаш бўйича барча кенг миқёсли ишлар менинг шахсан назоратимда бўлади.
Сув тошқинидан зарар кўрган ватандошларга кредит тўлови бўйича уч ойлик кечиктириш берилади. Бу ҳолатда кечиктирилганлик учун жарима ва қўшимча тўловлар олинмайди. Бундан ташқари, давлат селдан зарар кўрган кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди. Экин майдонлари сув остида қолган деҳқон ва фермерлар ҳам назардан четда қолмайди.
Яна бир бор такрорлайман, ушбу қийин вазиятда ҳеч ким қўлловсиз қолмайди. Давлат ўзининг барча бурчларини бажаради” деди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, сув тошқинларидан кейин баъзи қишлоқлар бошқа жойга кўчирилади. У ерда уйлар, йўллар қурилиб, ичимлик суви билан таъминланади.