Теракт давлатларнинг иши!


  • 15 Июнь, 2016
  • 1612

Франциядаги Еврофутбол мусобақасида ДАИШнинг қатлиом қилиши кутилаётган бир вақтда АҚШнинг ОРЛАНДОсида бошқа бир қатлиом юз берди.

Гомосексуаллар йиғиладиган PULSE CLUP тунги клубига полиция операция уюштирди. Бу фожеада 50 киши ўлди ва 53 киши жароҳат олди. Ҳужум қилган шахс йўқ қилинди.

Худди голливуд фильмларига ўхшайди-я!

Америка тарихидаги энг қонли ва шафқатсиз терактни ким амалга оширди деб асло сўраманг ҳам.

Ким бўларди, ТАБИИЙКИ МУСУЛМОН ТЕРРОРИСТ-да!

Шундай бўлиб чиқди ҳам. АҚШ нашрларининг айтишича PULSE CLUPни босиб даҳшат сочган террорист асли афғон бўлиб, 29 ёшли Умар Сиддиқ Метин исмли йигит экан. Отишмада ўлдирилди. Агар ишонсангиз шу. Нимага дейсизми? Чунки ўлган 50та одамнинг ҳаётлигида бирон суратини кўрганлар борми? Шунча одам қирилибди-ю ҳеч бўлмаса биттасини сўраб бўзлаб келган қариндоши топилдими? Ўлган ўлди майли. Лекин жароҳатланиб касалхонага тушган 53 кишини таниган кўрганлар қани? Уларни соғлигидан андиша қилиб касалхонага ёғилган қариндошлари-чи?

Террорист мусулмон бўлиб чиққач, собиқ рафиқасининг айтганлари, шахсий камчиликлари кун тартибига чиқди. Гомосексуалларни ёқтирмаслиги, ҳатто нафрат қилиши ҳаммага маълум бўлди. Охир-оқибат террорист мусулмоннинг орқасида турадиган ташкилот ҳам мусулмон бўлиши керак эди! Буни ҳам дарров топишди: ДАИШ!

Бу маълумотлар турли телеканаллардан, турли кишилар орқали эълон қилинди. КАТТА БИР ЁЛҒОН АЙНИ ҲАҚИҚАТга айлантирилди.

Америка шундай. Йирик давлатлар шундай ҳаракат қилади. Ўйин ўйнашади ва ҳаммани унга ҳақиқатдай ишонтиришади. Президент Барак Обама чиқиб “Бу жуда қайғули кун бизлар учун” деди. Ҳолбуки воқеаларга бошқача қарашда катта фойда бор.

Аввало Умар Сиддиқ Метин FBI билан анчадан буён алоқада бўлган шахс эди. Аввалроқ сўроқ қилиниб, қўйиб юборилганди.

Давлат биладиган, кузатаётган, балки вазифа берган бир киши эди. Худди шунга ўхшаган ҳикояни БОСТОН портлашларида айбланган ака-ука ЦАРНАЕВларда ҳам кўргандик. Улар ҳам давлат таъқибида эди.

Лекин НИМАГА айнан давлат кузатувида, ТАЪҚИБИДА БЎЛГАНЛАРгина ТЕРАКТга қўл уришарди! НИМАГА барча террористлар фақат СУННИЙлар номидан чиқиш қилади? (ҳаммасининг оти ё Умар, ё Абу Бакр)? НИМАГА биронта мен ШИЯман ёки ВАҲҲОБИЙман деган ТЕРРОРИСТ йўқ?

Бу сизни жичча бўлсин ажаблантирмайдими? Яхшироқ тушунчага эга бўлиш учун бироз изоҳлаб ўтайлик...

Бостон, Париж, Бельгия, Сан Бернандино... Буларнинг барчаси қандай сохта операциялар бўлса, ОРЛАНДО ҳам шундай қалбаки теракт эди. Ҳеч шубҳа йўқ. Ақли жойида бўлганлар дарров кўра оладиган бир операция бу. Барчаси РАЗВЕДКА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ иши! Яъни CIAнинг! Хўш, АҚШ разведкасининг бундан мақсади нима? Мана шу жойи муҳим! ОРЛАНДО ҚАТЛИОМИ қайси вақтга тўғри келди? ЙЎҚ! Тополмадингиз!

Муҳаммад Алининг жанозасининг дарров ортидан амалга оширилди. Ҳаммамизнинг қаҳрамонимиз бўлган Муҳаммад Алининг ўлими билан бирга Америкада оламшумул даражада ИСЛОМГА ҚИЗИҚИШ уйғонди. Ҳамма мусулмонлик ҳақида савол бериб, қизиқа бошлади. Ҳолбуки, Муҳаммад Али рингдалигида назорат остида тутиб туриларди, юксалишига тўғаноқ бўлинарди. Лекин ЎЛИМИ шунчалик шов-шув бўлиши ва миллионлаб инсоннинг жанозага ёпирилиб келишини ҳеч ким ўйламаганди. Ҳеч ким буни кўра олмади.

Муҳаммад Алининг жанозаси билан оламда улкан МУСУЛМОН ва ИСЛОМ шамоли эса бошланди. Фаластин борасида баъзи ташкилотлар иш бошлади. Христиан бўлгани ҳолда Фаластин учун ёрдам тўплаётганлар кўрилди. Авваллари бундай нарса йўқ эди. Ҳеч кўрилмаган воқеа эди. Муҳаммал Али ҳаётлигида енга олмаганлар ундан жанозасида ҳам мағлуб бўлишмоқда эди. Зудлик билан ТЕРАН ДАВЛАТ даврага тушиши керак эди. Шундай бир нарса қилиш керак эдики, бу шамол тескари эсишни бошласин! Ҳеч бўлмаса тезлиги пасайсин.

Умар Метиннинг ҳаётида қўлига қурол олганини ҳеч ким кўрмаган. Ҳеч ким билмайди. Бирорта ҳам гувоҳ йўқ.

Pulse клуби билан бирга гомосексуаллариннг нишонга олиниши ҳам ИСЛОМга қарши нафратнинг ортиши учун қилинган ҳийла холос! Жуда яхши ўйланган нишон! Лекин бу операцияда биз билмайдиган кичик хатолар бор. Операция камчиликсиз эмасди.

Ўлик ва жароҳат олганлар кўздан кечирилганда 8 та бошқа-бошқа қуролдан ўқ узилганлиги маълум бўлди. Яъни УМАР МЕТИНлар (!) бирдан кўп бўлган! Халқдан сўрсангиз, Эгизак осмонўпарлар, Пентагон, Бостон ҳужумлари барчаси МУСУЛМОНЛАРНИНГ иши! Қилган ишларига қарасангиз барчасини СУПЕРМЕН деб баҳолашга бўлади!

Шу воқеалардан олдин у одамларнинг ҳаётда биронта қаҳрамонлик қилиб кўзга тушганини ёхуд бирон қобилият эгаси эканлигини ҳеч ким сезмаган, кўрмаган, эшитмаган. Лекин операция амалга ошиши билан ҳамма бирданига ўша оддий, кўримсиз МУСУЛМОНнинг даҳшатли ва тажрибали ТЕРРОРИСТ эканига ишонади қўяди. Ёқтириш ва ҳавас бирданига нафратга айланади қолади. Орландо ҳам шундай операциялардан навбатдагиси. Муҳаммад Алидан бошланган ИСЛОМ ТЎЛҚИНИни тўхтатиш учун амалга оширилган қалбаки операция у. Давлат учун 50та жон ҳеч нарса эмас....

Муҳими исломнинг, мусулмонликнинг кучга айланмаслиги. Шунинг учун УМАР МЕТИН исмли йигит орқали тугмача босилди. Балки бу йигит воқеадан анча илгари яна АҚШ разведкаси томонидан ўлдирилган бўлиши мумкин. Бу яқинда маълум бўлади. Лекин олдин соат қайдлари ўзгартирилган камера кўринишлари эълон қилинади. худди Брюсселда бўлганидек...

УМАР МЕТИНнинг қурол дўконидаги тасвирлари намойиш этилиши эҳтимоли катта. Дунё ҳамжамияти деб аталувчи миясиз оломонни бошқариш учун шунча маълумот етиб-ортади. Кундалик ҳаётда ким буларни синчиклаб ўтиргани вақт топади дейсиз?

FBI, CIA ва ФСБ дунё миқёсидаги ТЕРРОРИСТ ФАОЛИЯТЛАРИНИНГ 94%ининг мусулмонларга умуман дахли йўқлигини жуда яхши билади. Лекин айтмайди. Мана ОРЛАНДО терактида CIA-MI6-MOSSAD ҳамкорлиги бўлган деган фикрни ўртага ташлаётган ақлли америкаликлар ҳам бор. Балки буни ҳеч қачон тушуна олмасмиз. Лекин бунинг давлат қўли билан қилинган операция эканлигини яхшилаб билиб олинг. 


Бошқа мақолалар

  • 2016-03-10
Рус плани