- 2019-05-13
Қирғизистонда исломиятни қабул қилган илк туркий давлат Қорахонийлар даврига оид мақбара топилди.
Турк ҳамкорлиги ва координация агентлиги (TİKA) билан Қирғизистон-Туркия Манас университети Қирғизистоннинг шимолидаги Норин вилоятида бирга олиб борган археологик қазиш ишларида муҳим натижаларни қўлга киритди.
Қўчқор тумани Кум-Добо қишлоғи яқинлариджа 840-1212 йилларда ҳукмронлик қилган Қорахонийлар даврида қурилган асарларни топиш мақсадида бошланган археологик тадқиқотда бир мақбара топилганлиги маълум қилинди.
Оқденгиз университети профессори Усмон Эравшар берган интервьюсида “Қорахонийлар даврида муҳим жойлардан бўлган Қирғизистоннинг Норин вилоятида қазиш ишлари натижасида ер остида мақбара топилди” деди.
Эравшар олиб борилган ишларнинг илк босқичида катта меҳнат эвазига 5 метр чуқурликда жойлашган тўртбурчак шаклдаги мақбаранинг 70%и тупроқдан тозаланганлигини билдирди. Кейинги босқичда ишлар консервация ва реставрация шаклида олиб борилиши ва иншоот устига вақтинчалик ҳимоялаш мақсадида том қурилишини айтди.
Қирғизистон-Туркия университети профессори Қубатбек Табалдиев мақбаранинг кимга тегишли эканлигини аниқлашга киришганларини билдириб “Бу мақбаранинг кимга оид эканлигига қизиқяпмиз. Тахминларимиз бор, лекин бизга далил керак. Ёзувли қабр тошини топишга ҳаракат қиляпмиз. Бу мақбара Қорахонийлар давридаги бир ҳукмдорга тегишли бўлган деган тахминлар бор” деди.
Икки бўлимдан ташкил топган мақбаранинг қурилишида ғишт ишлатилганини билдирган Табалдиев қирғиз халқи кўчманчи ҳаёт кечирган минтақада минг йиллар аввал ўтроқ яшаш тарзи бўлганлигига исботлар топилганлигини сўзлади.