- 2012-10-15
Италияда Сovid-19 эмидемиясидан ўлганлар сони сўнгги суткада 662 тага ортиб, жами 8 минг 165 тага етди.
Хитойда пайдо бўлиб, тезлик билан дунёга ёйилган ҳалокатли коронавирус туфайли Европада қурбонлар ортмоқда. Европа ўлкаларидан вирус энг кўп таъсир қилган Италияда вирус туфайли 662 киши ҳаётдан кўз юмиб, ўлка миқёсида жами 8 минг 165 нафар киши ўлганлиги маълум бўлди. Янгидан 6 минг 153 та касаллик ҳолати қайд этилиб, жами 80 минг 539 кишида коронавирус аниқланган.
Ўлкада илк касаллик ҳолати 21 февралда қайд этилган бўлиб, ўтган муддат ичида ўлим ва касаллик ҳолатлари шиддатли равишда ортмоқда.