Тиланчини илк бор кўрдилар


  • 31 Декабрь, 2013
  • 1051

Европа иттифоқида иқтисодий кризис кучаймоқда. Румин ва болгарлар тиланчилик учун Швецияга келишди.

Европа иттифоқидаги кризис давом этиши туфайли ўлка халқлари яна-да фақирлашди. Айниқса Европа иттифоқининг энг ёш аъзолари бўлган Руминия ва Болгарияда кризис таъсирлари яққолроқ сезилмоқда. Ўз ўлкаларидан умидини узган румин ва болгарлар аҳволлари анча дуруст бўлган бошқа Европа ўлкаларига кўчиб ўтишмоқда. Буларнинг бошида эса миллий даромади 38 минг доллардан ошган Швеция ўрин олди. Дунёнинг энг бадавлат ва яшаш савияси баланд бўлган Швециянинг кўчалари румин ва болгар тиланчилар билан тўлиб-тошди. Ҳаётларида тиланчини илк бор кўрган швецияликлар эса саросималарини яшира олишмади.


Бошқа мақолалар