Uber Қозоғистонда иш бошлайди


  • 11 Июнь, 2016
  • 1052

Uber такси буюртма қилиш хизмати 10 июнь куни Астанада иш бошлаши ҳақида маълум қилди. Қозоғистон пойтахтида сервиснинг бюджет варианти - UberX тақдим этилган. Компания автомобиль етказиб беришга 170 тенге олади, бир километрга 40 тенге ва бир дақиқа учун 5 тенге. Саёҳатнинг минимал баҳоси - 400 тенге. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар ҳайдовчи бўлиши мумкин.

Шунингдек, Uber автомобилларга бўлган талабни белгилади. Унга кўра, транспорт воситаси етти йилдан ортиқ хизмат қилмаган хорижий русумдаги машина бўлиши керак. Қозоғистон Uber фаолиятини амалга ошираётган тўртинчи МДҲ мамлакати. Сервис Россия, Беларусь ва Озарбайжонда ҳам йўлга қўйилган.

Kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар