NASA астероид ҳақида огоҳлантирди


  • 11 Февраль, 2025
  • 26

NASA келгуси ўн йил ичида бир астероиднинг Ерга урилиш эҳтимоли икки баробар ошганини маълум қилди.

NASA астрономларига кўра, келгуси ўн йил ичида бир астероиднинг Ерга урилиш эҳтимоли бир неча ҳафта ичида икки марта ошган.

NASA'нинг Ерга яқин осмон жисмларини ўрганиш марказига кўра, янги йилдан кейин аниқланган ва 2024 YR4 деб номланган астероид ўзининг навбатдаги ҳаракати чоғида, 2032 йил декабрь ойида Ерга урилиши мумкин.

Ўтган ой астероид аниқланганида NASA унинг Ерга урилиш эҳтимолини фақат 1,3 фоиз деб баҳолаган эди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, бу эҳтимол 2,1 фоизга чиқди.

NASA'га кўра, астероиднинг диаметри 40 дан 100 метргача ўзгариши мумкин ва агар аҳоли пунктларига тушса, жиддий зарар етказадиган даражада катта ҳисобланади.

Худди шундай ўлчамдаги Тунгуска астероиди 1908 йилда Сибирь осмонида портлагандан кейин тахминан 2 000 км² майдондаги дарахтларни қириб ташлаган эди.


Бошқа мақолалар