Хитойга янги темир йўл


  • 21 Декабрь, 2023
  • 123

Қозоғистоннинг Абай вилоятида Хитойга янги темир йўл қуриш ишлари бошланди. Бахти-Аягоз линиясининг қурилиши Қозоғистон ва Хитой орасида товар ўтказиш ҳажмини 20 миллион тоннага оширади.

Қурилиш доирасида Бахти-Чугучак учинчи чегара ўтказиш пункти очилиши режалаштирилган. Янги йўл чегарадан ўтказиш ҳажмини 28 дан 48 миллион тоннагача ошириб, жанубий ўтказиш пунктларидаги иш юкини камайтиради. Қурилиш ишлари 2027 йили ниҳоясига етади.

Лойиҳа давлат-хусусий тартибда амалга оширилади. Қурилиш давомида 11 та станция, 47 та кўприк, 23 та темир йўл ва 8 та авто йўл кўприги, 5 та пиёдалар ўтиши учун кўприк қурилади.

Маълумотларга кўра, магистрал қурилиши 1700 одамни иш билан таъминлайди. Ундан ташқари юк тушириш ва ортиш жойларининг очилиши ҳам янги иш ўринлари пайдо бўлишига сабаб бўлади.


Бошқа мақолалар