- 2019-10-01
Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев шаҳарга киришда бунёд этилаётган дендропарк қурилишини назорат қилди. 28 гектарга тенг яшил ҳудудда турли мевали дарахтлар билан кўп йиллик ўсимликлар ўсади. Парк ичида амфитеатр, фавворалар ва сунъий кўприклар ҳам қурилади.
Ушбу ноёб лойиҳа раҳбарларига вилоят ҳокими қурувчиларни кўпайтиришга кўрсатма берди. Умирзақ Шукеев “Қурилишга кам ишчи жалб этилган. Кечаю кундуз тинмасдан ишлаш керак, сизларга маблағ ажратилган. Аввал дарахтларни суғориш тизимини йўлга қўйиш керак. Бундан ташқари, сунъий кўл ҳажмини кенгайтириш керак. Ва энг асосийси болалар майдончаларини қуришда сифат ва хавфсизликка қаттиқ эътибор қаратинг” деди.
Бу билан бирга ҳоким биринчи президент парки, аттракцион парки, Нурсултон майдони ва Яссавий музейини кўриб чиқди. Вилоят ҳокими ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ишларни тасдиқланган графикка кўра якунлашга кўрсатма берди.