801 граммлик буйрак тоши


  • 16 Июнь, 2023
  • 75

Шри Ланкада бир хастадан 13,37 см узунликда, 801 грамм оғирликда буйрак тоши чиқариб олинди. Тош бир одамдан чиққан энг катта буйрак тоши сифатида рекорд ўрнатди.

Коломбо ҳарбий госпиталидаги докторлар 62 ёшли истеъфодаги аскар Канистус Кунгдан амалиётда 13,37 см узунликда ва 801 гр оғирликда буйрак тошини чиқариб олишди. Тош узунлиги ва оғирлиги бўйича бир одамдан чиқарилган энг катта буйрак тоши сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди. Ушбу тош вояга етган бир эркак киши буйрагининг оғирлигидан 5 баравар оғир.

Кунг берган интервьюларида 2020 йилдан бери қорин оғриғидан азият чекиб келишини ва дориларнинг фойда бермаганлигини айтди. Жарроҳ “Биз учун энг муҳими бу тошга қарамай буйракнинг нормал ишлаётганлиги эди” деди.

Бундан аввалги энг катта буйрак тош рекорди 2004 йили Ҳиндистондаги бир хастадан олинган 13 см лик буйрак тоши билан 2008 йил Покистондаги бир хастадан чиқарилган 620 гр оғирликдаги буйрак тошлари эди.


Бошқа мақолалар