- 2020-12-17
Австралиянинг энг кичик аҳоли пункти бўлган Куладди (Cooladdi) шаҳарчаси Европадаги ўртача
бир хонадон нархидан ҳам арзонроққа янги эгасини кутмоқда.
Битта паб (баp), ресторан, мотель ва дўкондан иборат аҳоли пункти 400 минг Австралия доллари, яъни тахминан 243 минг евро (132 миллион тенге) қийматида сотувга қўйилди.
Шаҳар ҳаётини чексиз-поёнсиз табиат ва шаҳарчани ягона ўзи бошқариш имкониятига алмаштиришни истаган саргузаштталаб харидорларни кутаётган Куладдида янги мулк эгаси фақатгина кўчмас мулкка эга бўлиб қолмайди. Шаҳарчани сотиб оладиган шахс ёки шахслар норасмий мэр каби ҳаракат қилиб, почтачилик, дўкон бошқарувчилиги, ошпазлик, мотель қабулхоначилиги ва бар раҳбарлиги каби сирадаги барча маҳаллий вазифаларни ҳам ўз зиммаларига олишларига тўғри келади.
Йирик шаҳар Брисбендан тахминан 800 километр узоқликда жойлашган Куладди бир вақтлар ҳудуднинг гавжум темир йўли ва чорвачилик марказларидан бири мавқеида эди. Бироқ 1967 йилда қўйчилик саноатининг қисқариши ва поезд қатновларининг тўхтатилиши билан бирга ҳудуд аҳолиси шаҳарчани босқичма-босқич тарк этди.
Шаҳарчанинг икки нафар аҳолиси Кэрол Ярроу ва Жо Корнел 2023 йилда сотиб олган бизнесни сотиб юбориб, нафақага чиқишни режалаштирмоқдалар.
Мулк сотувини олиб бораётган кўчмас мулк мутасаддилари шаҳарча тўрт кишилик оила томонидан сотиб олинган тақдирда аҳоли сони бирданига икки бараварга кўпайишини таъкидламоқдалар.
Ҳудуд атрофдаги аҳоли пунктларидан келувчи ташриф буюрувчилар ва йўлдан ўтувчи йўловчилар туфайли ўз жозибадорлигини сақлаб қолаётганини ифода этган амалдаги эгаси Кэрол Ярроу шаҳарчани тарк этган собиқ аҳоли вакиллари ҳам ностальгия мақсадида тез-тез меҳмонга келишларини ва бу ер жуда осуда турмуш тарзини тақдим этишини даъво қилди.