Янги давлат қурилди: Либерланд


  • 16 Апрель, 2015
  • 1405

Чехия республикасидан Вит Йедличка исмли ватандош етти километрлик “дахлсиз майдонда” “Либерланд” номли давлат қурганини эълон қилди.  

Йедличка Хорватия ва Сербия ўлкалари орасидаги етти километрлик  майдоннинг ҳеч қайси давлатга тегишли эмаслигини айтди.

liberland.org” интернет саҳифасида янги қурган давлатнинг ватандошлигига ўтишни истовчиларнинг аризаларини қабул қилаётган Йедличка сайт воситасида Либерланд ҳақида зиёратчиларга маълумот бермоқда. Сайтда ўрин олган маълумотларга кўра, тўлиқ номи Мустақил Либерланд республикаси бўлган давлатнинг байроғи ва герби ҳам бор. Вит Йедличка президент бўлган давлатнинг расмий тили чех тилидир.

Сайтда бундан ташқари эълон қилинган янги давлатнинг шиори “Яша ва бошқаларнинг яшашига ҳам изн бер” эканлигини маълум қилиниб, янги давлатда адолатли инсонлардан ташкил топган жамият қуришни мақсад қилганлиги билдирилган.

“Либерланд” номли давлатнинг Монако, Гонгконг ва Лихтенштейн каби ўлкалардан илҳом олиб қурилганлиги айтилиб, ватандошлик учун мурожаат қиладиган кишиларнинг аризалари қабул этилаётганлиги билдирилди. Сайтда 13 апрелда қурилганлиги билдирилган “Либерланд” давлатида қанча киши яшаши ҳақида маълумот берилмаган.


Бошқа мақолалар

  • 2018-12-04
OPEC нима?