89 қишлоқ озод қилинди


  • 1 Ноябрь, 2016
  • 955

Ироқ армияси кучлари билан Пешмерге кучлари тарафидан бошланган ва 15 кундан бери давом этаётган Мосулни ДАИШдан қутқариш операциясида 89 та қишлоқ озод этилди. 

Ироқ армияси генерали Талиб Каноний шаҳарнинг жанубий тарафидаги бир қишлоқда берган интервьюсида “Мосул шаҳар марказига 1 километр масофада бўлган Гобжелил маҳалласи тўла қуршовга олинди” деди. 

Гобжелилдаги саноат тузилмалари жойлашган минтақа қайтариб олинганлигини билдирган Каноний “Шу онда шаҳарнинг жанубий ва шарқий минтақасида шиддатли жанглар бормоқда” деб гапирди.

Ироқ армияси ҳаво қаршилиги туфайли вақтинча тўхтатилган озод этиш операциясини бугун тонгдан шаҳарнинг жанубий томонидаги Каййара қишлоғи ва жануби-шарқидаги Ҳамадония туманидан қайта бошлади. Шимолда ДАИШ қўли остида бўлган ва асосан христианлар яшайдиган Телкейф туманини қўлга олиш учун ҳужумга ўтди. 

Ироқ армияси ва Пешмерге кучлари тарафидан берилган ҳисоботга кўра, операция бошланганидан бери Мосулнинг жанубий, жануби-шарқий, шарқий ва шимоли-шарқий минтақаларида Ироқ армияси 61, Пешмерге кучлари 28, жами 89 та қишлоқ озод этилди. 


Бошқа мақолалар