Гўшт ейишдан воз кечди


  • 15 Июль, 2014
  • 1132

Дунёнинг энг бадавлат бизнесменларидан инглиз Сэр Ричард Брансон дунёни қутқариш учун гўшт ейишдан воз кечганлигини эълон қилди. Буни қарангки, у соҳиби бўлган ҳаво йўли ширкати аксига табиатга заҳар сочмоқда.

“Daily Mail” газетасининг хабарига кўра Брансон “Энг севган ейдиган нарсаларимнинг биридан воз кечмоқдаман” деди. Брансон “Гўшт истеъмол қилиш бугун глобал исинишга таъсир этмоқда ва табиатга зарар бермоқда. Шунинг учун табиатни муҳафаза қидиш мақсадида бундан буён гўшт эмасликка аҳд қилдим” деб гапирди.

Буни қарангки, глобал исинишга зарар бергани учун гўшт ейишдан воз кечган Брансон бошқариб турган ширкатлардан чиқаётган парник газлари гўштдан кўра кўра кўпроқ табиатга зарар бермоқда.

Брансонга қарашли “Virgin Atlantic” ҳаво йўли ширкатининг 38 самолёти бор ва бу самолетлар табиатга ҳар йили ўртача 5,9 миллион тонна парник гази ва карбонат ангидрид чиқармоқда. Парник гази эса мутахассисларга кўра глобал исинишнинг энг катта сабабларидан бири сифатида кўрсатилмоқда. 


Бошқа мақолалар