Европа шармандалиги!


  • 9 Июль, 2018
  • 692

Европа иттифоқи ўлкаларига кетган эмигрант болалардан 10 мингдан кўпи фаҳш ва орган савдоси билан шуғулланувчи тўдаларнинг қўлига тушди.

Уруш ва шу каби сабаблар билан ватанларини тарк этиб, Европада гўзал ҳаёт кечиришни умид қилиб йўлга чиққан эмигрантларнинг орзулари пучга чиқмоқда. Расмий ҳисоботларга кўра, 10 мингдан ортиқ ёш болалар Европа иттифоқи ўлкаларида дараксиз йўқолди. Бу болалар фаҳш ва орган савдоси билан шуғулланувчи мафия тўрига тушганлиги тахмин қилинмоқда. Европа ўлкалари эса ушбу муаммони “адлияга тегишли ҳодиса” дея фаҳш ва орган мафияларига кўз юммоқда. Эмигрантлар борасида АҚШ ва Европа ўзларини ҳеч нарса кўрмаган ва эшитмагандек тутиб, БМТ ва НАТО каби тинчлик-осойишталикни таъминлаш вазифаси бўлган ташкилотлар ҳам ўз татбиқлари билан ёш болаларнинг дараксиз йўқолишига замин ҳозирламоқда.


Бошқа мақолалар

  • 2018-12-04
OPEC нима?